Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир ЎзДСМИ талабалари учун ажратилган қўшимча ётоқхона билан танишди

2023-08-17 | Таълим

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори в.б. Элдор Шерманов ҳамроҳлигида Тошкент геодезия ва картография коллежида бўлиб, коллежнинг институтга ажратилган ётоқхонасини кўздан кечирди.

Вазир масъулларга ётоқхонада ёнғин хавфсизлиги таъминланганлиги, қишга тайёргарлик даражаси, талабалар учун зарур бўлган барча керакли шарт-шароитларни яратишга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Маълумот ўрнида, 2023/2024-ўқув йилида талабаларни турар жой билан қамровини ошириш мақсадида Тошкент геодезия ва картография коллежининг 245 ўринга мўлжалланган ётоқхонасидан 120 ўрин Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти учун ажратилиб, бугунги кунга келиб талабаларни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтирилган.

Шунингдек вазир И.Абдураҳмонов Ўзбекистон Миллий университетида талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича кўрилган тайёргарлик ишларини жойига чиқиб ўрганди.

Масъулларга кўра, янги ўқув йили бошланишида талабаларни ётоқхонага жойлаштириш учун 300 нафар кўнгилли ҳамда 100 нафар тютор жалб қилиниши режалаштирилган бўлиб, факультетлар кесимида ҳаракатлар дастури белгиланган. Шунингдек, мавжуд бўш ётоқ ўринлари ҳақида тезкор маълумот бериш учун мўлжалланган алоҳида талабага кўмак марказлари ташкил этилаётганлиги ҳақида ахборот берилди.

Вазир ушбу марказлар фаолияти самарали йўлга қўйиш ҳамда иш ҳажмини тўғри тақсимлаш борасида тегишли тавсияларини берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться