Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Бухоро шаҳрида

2023-08-10 | Таълим

«Боғчага борган боланинг кўзлари, маданияти, билими, интилиши ва дунёқараши бошқача бўлади» — Президент

Айни дамда Бухоро вилоятида бўлиб турган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Бухоро шаҳрида жойлашган 76-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлди. 

Вазир мазкур таълим муассасаси фаолияти ва бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Машғулот жараёнларида иштирок этиб, болажонлар билан суҳбатлашди.

Мазкур боғчага белгиланганидан ортиқ навбатда туриш ҳолати бўлгани сабабли вазир кейинги йилларда мазкур таълим ташкилоти учун қўшимча бино қуриб бериш таклифини инвестиция дастурига киритиш бўйича масъулларга кўрсатма берди.

Маълумот ўрнида, Бухоро шаҳрида жойлашган 76-сонли давлат ММТ 1969 йилда қурилган бўлиб, унда айни вақтда 232 нафар болажонлар таълим-тарбия олишмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться