Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кон-геология вазирлигининг биринчи ярим йилликдаги фаолияти ҳамда рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари шаффофлиги юзасидан матбуот анжумани

2023-07-26 | Иқтисодиёт

Жорий йил 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида 2023 йилнинг биринчи ярмида геология, кончилик ва металлургия соҳаларида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида вазирлик ва унинг тизимости корхона, ташкилотларида фойдали қазилма конларини саноат усулида ўзлаштириш, замонавий технологиялар ёрдамида геология-қидирув йўналишини жадаллаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар, 2023 йил январь-июнда минерал хомашё базасини ривожлантириш давлат дастури доирасидаги геологик лойиҳалар, бурғилаш ишлари, ер усти тоғ-кон ишлари, ер ости тоғ-кон ишлари (лаҳмлар, шурфлар), сейсмик қидирув ва 3Д сейсмик қидирув ишлари хусусида маълумот берилди.

Матбуот анжуманида жорий йилнинг олти ойи давомида жами 22 та, жумладан 1 та олтин, 1 та мис, 2 та углеводород, 5 та ер ости сувлари ҳамда 13 та норуда истиқболли майдонларида геология-қидирув якунланиб, аниқланган саноатбоп захиралар Давлат комиссияси томонидан тасдиқлангани қайд этилди. 2023 йил январь-июнь ойларида Инвестиция дастуридаги 15 та геологик лойиҳалар доирасида жами 61 млн доллар (режага нисбатан 154 фоиз) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилгани таъкидланди.

Шунингдек, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимида ҳозирги кунда ер қаъридан фойдаланиш, қудуқ бурғилаш ва сувдан фойдаланиш учун кўрсатилаётган давлат хизматлари, ер ости сувлари, ер ости сувларига қудуқ бурғилаш, сувдан махсус фойдаланиш, норуда хомашёсидан фойдаланиш бўйича рухсатномалар олиш тартиби, стратегик турдаги қазилмаларга аукционга қўйилган объектлар, олтин изловчилар усулида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатномалар тўғрисида тушунчалар берилди. 

Шу билан бирга, рухсатномалардаги инвестиция мажбуриятларни бажарилиши бўйича вилоятлар кесимида мониторинг ўтказилиб, 68 та участка давлат балансига қайтарилиб, уларни электрон аукционга чиқариш чоралари кўрилгани, 2023 йилда техноген хавфи юқори бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларига кадастр паспортлари тузилиб, умумий давлат кадастр электрон тизимига жойлаштирилгани, ер қаъридан фойдаланиш, қудуқ бурғилаш ва сувдан фойдаланиш учун кўрсатилаётган давлат хизматлари шаффоф ва инсон омилисиз кўрсатиб келинаётгани таъкидланди.

Тадбирда журналистларни «яшил энергетика» учун зарур ресурслар захираси, фойдали қазилмаларнинг турлари, геологик қидирув ишлари давомида табиатга зарар келтирмаслик юзасидан қилинаётган ишлар, олтин изловчилар усулида фаолиятни амалга ошириш, нефть ва газ захираси ва яна бошқа қизиқтирган саволларига спикерлар, экспертлар ҳамда масъул ходимлар томонидан жавоблар қайтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати
ва геология вазирлигининг Ахборот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Поделиться