Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Азиз Абдуҳакимов БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвилини қабул қилди

2023-07-12 | Туризм

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвили Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида UNWTOнинг 25-Бош Ассамблеясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича Ўзбекистон ҳукуматининг Ташкилий қўмитаси раиси ўринбосари, Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва Маданият ва туризм вазирининг Биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов кутиб олдилар.

Ташриф давомида жорий йилнинг 16-20 октябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган UNWTO Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессиясига тайёргарлик жараёнлари билан танишиш мақсад қилинган. 

Таъкидлаш жоизки, ушбу кенг кўламли тадбир доирасида UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвилининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳрига «Жаҳон маданий туризм пойтахти» мақомини бериш тўғрисида UNWTO Бош Ассамблеясининг Махсус резолюцияси қабул қилиниши режалаштирилган.

UNWTO делегациясининг Тошкент ва Самарқандга ташрифи 16 июлгача давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться