Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда
2023-07-04 | Ёшлар
«Маҳалладан вазирликкача» тизимида вазирликлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларига 5 тоифадаги тарбияси оғир бўлган жами 18908 нафар ёшлар бириктирилган.
Жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёрдами билан уларнинг 40 нафари ҳаётда ўз йўлларини топишга ҳаракат қилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Икки булоқ» дам олиш масканида вазирликка бириктирилган ёшларнинг 30 нафари билан учрашди.
Ёш авлоднинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ва бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга Кўргатиш ва иш билан таъминлаш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишларнинг навбатдагиси самимий мулоқот тарзида кечди.
Дастлаб ёшлар дам олиш масканида стол тенниси мусобақаларида куч синашган бўлса, кейин ёшлар етакчилари билан биргаликда ҳар бир ёшнинг бундан бир неча ой аввалги ҳолати ва бугунги кундаги ижобий ўзгаришлар ҳақида фикр алмашилди.
Амалий мулоқотларнинг якунида ёшларнинг Қишлоқ хўжалиги вазири билан самимий учрашуви ўтказилди. Учрашувда ёшлар уларга берилаётган эътибордан мамнун эканлиги, ўз ҳаёт йўлини топиши, бизнес-режаларини амалга оширишдаги кўмакдан хурсанд эканликларини эътироф этишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги