Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркияда Ўзбекистоннинг Ёшлар куни кенг нишонланмоқда

2023-06-28 | Ёшлар

Мамлакатимизда кенг нишонланаётган 30 июнь Ёшлар кунига бағишланган тадбирлар Туркиядаги ёш фуқаро ва талабаларимиз иштирокида ҳам бўлиб ўтмоқда.

Сана муносабати мамлакатимизнинг Туркиядаги Элчихонаси ташаббуси билан Туркиянинг Бурса шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари” концерт дастури ташкил этилди.  Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси, Бурса шаҳридаги фахрий консулхонамиз ва Бурсанинг Ўрохон Ғозий туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган байрам тадбирига Туркияда бўлиб турган ёш вандошларимиз, талаба ва ўқувчи ёшлар таклиф этилди.

Тадбир аввалида Элчихонамиз вакиллари сўзга чиқиб, ёшларни байрам билан қутлади. Ўтган вақт мобайнида мамлакатимизда ёшлар сиёсати борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилди. Туркиядаги ёшларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларга тўхталинди. Тадбир давомида дипломатлар ватандошларимиз ва ёш ўғил-қизларга эзгу тилакларини билдирди.

Мамлакатимиздан келган “Моҳи Тобон” гуруҳи иштирокидаги концерт дастури ўзбек ёшлари билан биргаликда, кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Тадбир ниҳоясида ёшларимиз учун ўзбек миллий таомлари тортиқ этилди.

30 июнь – «Ёшлар куни»га бағишланган тадбирлар Анқара ва Истанбул шаҳарларидаги ватандошларимиз иштирокида ҳам бўлиб ўтмоқда.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться