Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
2023-06-22 | Таълим
20 июнь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов раислигида вазирликнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик мутасаддилари, олий таълим муассасалари раҳбарлари бевосита ва масофадан иштирок этди.

Йиғилишда олий таълим муассасаларида 2023/2024-ўқув йили учун қабул жараёнларига тайёргарлик, касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди. Шунингдек, 2023/2024-ўқув йилида талабаларни турар жой билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.
Олий таълим муассасаларининг тегишли бино ва иншоотларида қуёш панелларини ўрнатиш, иситиш тизимларини кўмирга ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида ҳисоботлар тингланди, режалаштирилган ишларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича ОТМ раҳбарларига топшириқ берилди.
Шу билан бир қаторда олий таълим муассасалари раҳбарларига бириктирилган ёшлар бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини яхшилаш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги