Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркий давлатлар ташкилоти АКТ соҳасига масъул вазирларнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди
2023-06-21 | Технологиялар
20 июнь куни Туркий давлатлар ташкилотининг ахборот ва коммуникация технологияларига масъул вазирларининг навбатдан ташқари онлайн шаклдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев иштирок этди.
Йиғилишда қатнашган Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Ш.Х.Шерматов Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ишлар, шу жумладан «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида рақамли инфратузилма, IT-индустрия, электрон ҳукумат, IT-таълимни ривожлантиришда эришилган натижалар, Ўзбекистонни IT-Хабга айлантириш борасидаги фаолият, келгуси режалар ва ушбу йўналишларда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан нутқ сўзлади.
Онлайн йиғилишда томонлар мавжуд ишчи гуруҳлар доирасида рақамли инфратузилма, электрон ҳукумат ва электрон хизматлар ҳамда киберхавфсизликни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги