Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш кенгайтирилади

2023-06-20 | Жамият

Иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларида самарадорлиги юқори бўлган учувчисиз парвоз аппаратлари (дронлар) ва дрон материалларидан фойдаланишга қизиқиш ортмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қахрамон Юлдашев Корея Республикасининг Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги ҳамда Geospatial Information Co. Ltd. компанияси раҳбар ва мутахассисларидан иборат делегация билан учрашди.

Учрашувда ўтган ҳафта Корея-Ўзбекистон “Drone Road Show 2023» кўргазмаси муваффақиятли ўтгани, унда Кореянинг 6 та етакчи компаниясининг турли йўналишлардаги дронлари, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматлари намойиш этилгани айтилди. Шунингдек, аграр соҳада қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилиш, рақамли хариталар ҳамда 3Д-моделларни яратиш, дронлардан фойдаланган ҳолда аниқ деҳқончиликни ривожлантириш, мазкур соҳада мутахассисларни тайёрлаш масалалари, қолаверса, компаниялар билан икки томонлама ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ижобий натижаларга эришилгани таъкидланди.

Шу билан бирга, республикада қишлоқ хўжалиги соҳасида мониторинг ва “sprey” дронлар, ашёлар интернети, 3Д географик ахборот тизимлари, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, қонунчилик базасини такомиллаштириш ва мазкур йўналишларда кадрлар тайёрлашни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича Англашув меморандуми имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться