Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳаёт фанлари фестивали – аграр ва биология фанлари уйғунлиги

2023-06-16 | Иқтисодиёт

Бугун Халқаро қишлоқ хўжалиги университетида «Ҳаёт фанлари фестивали» иш бошлади.

Фестиваль тарзида ўтаётган Тошкент Халқаро қишлоқ хўжалиги университетининг «очиқ эшиклар куни» ҳаёт ҳақидаги фанлар – тирик организмлар ва ҳаёт жараёнларини ўрганишга бағишланган янгича форматдаги кенг кўламли тадбир бўлиб, Тошкентдаги Халқаро қишлоқ хўжалиги университети томонидан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), БМТ Тараққиёт дастури ва бошқа ташкилотлар кўмагида ташкил этилди.

Тадбирни очар экан, Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов тадбир иштирокчиларини қутлаб, республика аграр соҳаси олдида турган вазифаларга тўхталди.

Жумладан, вазир республика қишлоқ хўжалигида соҳанинг барқарор экологик ривожланишига, ердан фойдаланиш самарадорлигини оширишга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантиришга ва тармоқнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилаётганини қайд этди.

Қишлоқ хўжалиги ривожланишининг асосий йўналишлари сифатида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, рақобатбардош ва юқори сифатли қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқариш, ҳудудларни ривожлантириш, тармоқни рақамлаштириш миллий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда тармоқнинг барқарор ривожлантириш кабиларни келтириб ўтди.

Фестиваль «ҳаёт фанлари» деб номлангани бежиз эмас – унда қамраб олинган илмий-амалий йўналишлар айнан инсон ва табиатнинг барҳаётлиги ва равнақини ўрганади: Қишлоқ хўжалиги, Биология, Биотехника, Биоинформатика, Биолингвистика, Экология, Озиқ-овқат фани, Генетика, Геономика, Иммунология, Соғлиқни сақлаш фанлари, Микробиология, Физиология ва бошқалар.

Шу жиҳатдан, фестиваль юқоридаги йўналишларда олий маълумотли бўлишга интилган бир инсон учун, шунингдек, ҳаёт ҳақидаги фанлар йўналишида ўқиётган талабалар, илм-фан вакиллари, соҳа мутахассислари учун қизиқарли бўлмоқда.

Тадбирнинг биринчи кунида «Яхши ҳаёт учун инновациялар» кўргазмасида роботлар ва автоматлаштирилган машиналар, замонавий қурилмалар ва янги технологиялар, шунингдек лаборатория тажрибалари тақдим этилди. «Сифатли таълим ва муваффақиятли мартаба» бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, унда абитуриентлар Халқаро қишлоқ хўжалиги университетининг фаолияти ҳамда хориждаги ўқув курслари учун ариза тақдим этиш йўл-йўриқлари билан танишдилар, карера бўйича маслаҳатлар олдилар. Шунингдек, турли мавзуларда семинарлар ташкил этилди.

Журналистлар ҳам четда қолмади – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги аҳоли ва мутахассисларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тенденциялардан хабардорлигини ошириш ва соҳани оммалаштириш мақсадларида, аграр соҳага оид энг яхши ижодий ишлар учун танлов эълон қилди.

Қизиқарли тадбирларга бой ўтаётган «Ҳаёт фанлари фестивали» эртага ўз ишини давом эттиради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться