Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро автомобиль йўллари тармоғи ривожланмоқда
2023-06-13 | Иқтисодиёт
Осиё тараққиёт банки иштирокида А-380 “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлининг 228-315 км (87 км) қисмини цемент-бетон қопламаси билан реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур йўл Е-40 рақамли Европа ҳамда AN-63 рақамли Осиё автомагистралининг Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган муҳим халқаро йўлагидир.
Ушбу лойиҳа доирасида 2 тасмали асфальт-бетон қопламали автомобиль йўли 4 тасмали цемент-бетон қопламали автомобиль йўлига ўтказилмоқда. Натижада автомобиль йўлининг ўтказувчанлик қобилияти 3 баробарга ошади. Йўл қопламасининг хизмат қилиш муддати 30 йилга етказилади.
Лойиҳани амалга оширилиш натижасида Бухоро ва Хива, Бухоро-Нукус йўналишларида туризм оқими 2,5 баробарга ошишига, шунингдек, мамлакатимиз ҳудудидан ўтадиган Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури (CAREC) транспорт йўлагига кирган иккинчи халқаро транспорт йўлагининг халқаро транзит ташувчилари учун жозибадорлиги ошишига эришилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги