Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Италянча инновация: Ўзбек заминининг флорасида илмий янгиланиш бўлади

2023-06-09 | Инновация

Ўзбекистон Респуликаси Президентининг Италияга расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз делегацияси таркибидаги турли тармоқлар раҳбарлари Италия расмий доиралари вакиллари ва компаниялар раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказмоқда.

Жумладан бугун Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири  Азиз Воитов Ломбардия халқаро муносабатлар бўйича давлат котибининг ўринбосари Рафаэле Каттанео билан учрашди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ломбардия – Италиянинг қишлоқ хўжалиги энг фаол ривожланган минтақаси. 46 000 та қишлоқ хўжалиги корхоналари ва 6 000 та озиқ-овқат саноати корхоналари, Италиянинг агроозиқ-овқат тармоғининг 15% улуши – Ломбардиянинг кўрсаткичлари анча салмоқли.

Шунингдек, Ломбардия сифатли агроозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳам катта обрўга эга: 34 та PDO (ҳимояланган келиб чиқиш белгиси)ли ва PGI (ҳимояланган географик кўрсаткич)ли маҳсулот, қайта ишлаш, консервация ва етилиш жараёнига кўра саралаб олинган 264 та анъанавий маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ломбардия минтақасининг аграр соҳадаги ютуқларини юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорлик таклифларини ўртага ташлади.

Биринчи таклиф Ўзбекистонга технлогик жиҳозлар етказишга оид бўлиб, бунда итальян кредит ташкилотлари хизматларидан фойдаланиш кўзда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳимояланган географик кўрсаткичларни жорий қилишда Ломбардия тажрибаси анча қўл келиши айтилди. Дунёга машҳур Мирзачўл қовунлари, Жиззах сомсаси, Самарқанд нони каби ҳудудга боғлиқ брендлар борки, уларни илгарилатишда италияликлар билан ҳамкорлик фойдадан холи бўлмайди.

Бундан ташқари, Азиз Воитов Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Италия билан ҳамкорликда «BMB Trade Group» компанияси томонидан заъфарон етиштириш йўлга қўйилгани, бу лойиҳанинг иккинчи босқичида заъфарон етиштириладиган ер майдонларини 2 минг гектаргача кўпайтириш ва уни юртимизда қайта ишлашни йўлга қўйиш, яъни қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш борасидаги ҳамкорликнинг истиқболли жиҳатларига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, учрашувда томонлар узум етиштиришда итальян технологияларидан фойдаланиш; Ўзбекистонда заъфароннинг янги навларини етиштириш; барра мева ва сабзавотлар, шарбатлар, дуккакли ўсимликлар экспорти борасида ҳам ҳамкорлик имкониятлари катталигини таъкидлашди.

Италия бизнес доираларининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига қизиқиши кучли эканини инобатга олиб, жорий йил кузида италиялик тадбиркорларнинг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини уюштириш таклиф этилди. Ушбу таклифлар Ломбардия томонида катта қизиқиш уйғотди, батафсил муҳокама этилди ва уларнинг ҳар бири бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилиши айтилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться