Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пара велоспорт: Осиё чемпионатида 7 та медаль қўлга киритилди

2023-06-09 | Спорт

Таиланда пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, унда иштирок этган терма жамоамиз аъзолари якунда 5 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза, жами 7 та медалга сазовор бўлди. Жумладан, эркаклар ўртасида Азимбек Абдуллаев (C5 класс), Ғолиб Мирзаёров (С2 класс), Азиз Отахўжаев (Т1 класс) олтин, Бунёд Хайтмахаммадов (С1 класс) кумуш ҳамда Аброр Артиқов (С2 класс) бронза медалини қўлга киритган бўлса, аёллар ўртасида эса Одина Ҳамдамова (Т2 класс) ва Фотима Соиповага (Т1 класс) тенг келадиган рақиб топилмади.

10 дан ортиқ давлатдан 100 га яқин спортчи иштирок этган ушбу Осиё чемпионати якунида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.

Таъкидлаш керакки, қитъа биринчилигида шоҳсупага кўтарилган пара велоспортчиларимиз Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига ҳам муҳим рейтинг очколарини қўлга киритди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться