Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Италиядаги бизнес-форумда қатор муҳим ҳужжатларни имзолади

2023-06-08 | Иқтисодиёт

Жорий йил 6 июнда Римда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Италия бизнес-форуми Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига тармоқни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожлантириш мақсадларида инвестицияларни жалб қилиш салоҳиятини муҳокама қилиш ва баҳолаш имкониятини берди.

Тадбир доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан агросоҳадаги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

Чунончи, вазирлик ва «Nardi Group» компанияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди, унинг доирасида саҳролашувга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик режалаштирилмоқда. Ҳужжатда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида синов лойиҳасини жорий қилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Италиянинг қишлоқ хўжалиги учун технологиялар ва маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси билан Англашув меморандумини тузди. Келишув доирасида AKIS марказларида таълимни ташкил этиш, шунингдек ўзбек операторларини ўқитиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, вазирлик «Rota Guido» компанияси билан Exetra орқали кредитлаш ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги соҳасида хизматлар кўрсатиш агентлиги орқали агротехнологияларни тақдим этиш воситасида зоотехникага оид итальян технологияларини жорий этишга қаратилган меморандум имзолади.

Навбатдаги имзоланган ҳужжат «SINT Tecnologie» компанияси билан тузилган Англашув меморандуми бўлиб, унинг доирасида Exetra орқали кредитлаш ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги соҳасида хизматлар кўрсатиш агентлиги орқали агротехнологияларни штақдим этиш воситасида агроозиқ-овқат товарларини қайта ишлаш бўйича модулли кўчма линияларни яратишда Италия технологияларини татбиқ этиш кўзда тутилган.

Вазирлик томонидан имзоланган ҳужжатлар республикада энг янги технологияларни ривожлантиришга хизмат қилиши ва узоқ йиллар давомида унумдорликни ҳамда қишлоқ хўжалигининг экологик ривожланишини ошириш имконини бериши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться