Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мукаррама Турғунбоева таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан рақс фестивали ўтказилди
2023-06-01 | Маданият
Маданият ва туризм вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 май куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Турғунбоева таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан рақс фестивали ўтказилди.
Фестивалда Ўзбекистон давлат филармониясининг ашула ва рақс ансамбллари ҳамда «Баҳор» давлат рақс ансамбли, «Наврўз», “ Тумор», «Тошкент зеболари» рақс ансамблларининг раққоса қизлари фаол иштирок этдилар.
Шунингдек, мазкур фестивалда вазирлик тасарруфидаги Республика хореография академияси, коллежлар, ихтисослаштирилган бошланғич мактаб-интернатлар, ихтисослаштирилган мактаб интернатларнинг ўқувчилари М.Турғунбоева саҳналаштирган рақслари билан қатнашдилар.
30 май куни фестивалда фаол иштирок этган қизларни Маданият ва туризм вазири ўринбосари Б.Ахмедов вазирликнинг махсус дипломи билан тақдирлади.
Шуни такидлаш жоизки, мазкур фестивалда 20 дан зиёд иштирокчидан 16 нафар ёш иқтидор эгалари ўз истеъдодларини катта саҳнада, устозлари кўз ўнгида кўрсатишга муваффақ бўлдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги