Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нукус ва Урганчдаги ҳарбий қисмларнинг техник-таъминот масалалари ўрганилди

2023-06-01 | Хавфсизлик соҳаси

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари полковник Алишер Нарбаев оператив дала сафари билан Шимоли-ғарбий ҳарбий округга ташриф буюрди.

Ташриф режасига мувофиқ, вазир ўринбосари томонидан Нукус ва Урганч гарнизонидаги ҳарбий қисм ва муассасаларнинг техник-таъминот масалалари муҳокама қилиниб, янги намунадаги таъминот бўйича батафсил маълумотлар етказилди.

Шунингдек, Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази биносида мудофаа вазири ўринбосари ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони иштирокида бошқарув аппарати ҳарбий хизматчилари, ҳарбий қисм командирлари билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг жанговар шайлигини таъминлаш, уларни соз ҳолатда сақлашда кўрсатилаётган техник хизматларнинг аҳамияти, ҳар бир командир, ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзига бириктирилган қурол-яроғ ва ҳарбий техника учун масъул эканлиги таъкидланди ҳамда тегишли кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться