Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Коррупцияга қарши муросасиз курашга бағишланган тадбир ўтказилди
2023-05-31 | Жамият
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда «Биз коррупцияга қаршимиз» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Унда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи ўринбосари полковник Алишер Ширинов, Мудофаа вазирлиги коррупцияга қарши курашиш ички назоарт бўлими бош мутахасиси Музаффар Акрамов, Сурхондарё вилоят мудофаа ишлар бошқармаси, шаҳар ва туманларида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ҳамда Қуролли Кучлар ишчи-хизматчилари иштирок этди.
Тадбирда бугунги кунда коррупция ва тамагирликка қарши муросасиз кураш олиб борилаётганига қарамай айрим мансабдор шахслар томонидан ўз вазифасини суиистеъмол қилиш, порахўрлик ҳолатлари учраётгани қайд этилиб, унинг салбий оқибатлари ва бунинг учун жазо муқаррарлиги ҳақида атрофлича маълумот берилди. Коррупцияга қарши кураш борасидаги қонунчиликдаги янгиликлар, бу йўналишда мудофаа соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб ўтилди.
Коррупцияга қарши курашда раҳбарларнинг масъулияти катта экани таъкидланиб, жамоада соғлом муҳитни яратиш бевосита уларнинг бирламчи вазифаси эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида тадбир иштирокчиларига тамагирлик ҳолатларига мутлақо йўл қўймаслик ва коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб боришда фаол бўлишлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги