Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Болажонлар байрам арафаси ҳарбий қисм меҳмони бўлди

2023-05-31 | Жамият

Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги Навоий гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тантанали нишонланди.

Ҳарбий қисм бўйлаб болажонлар қувончи учун хизмат қиладиган байрам саҳнаси, аттракционлар, рассомлар шаҳарчаси, ҳунарманд болажон, шахмат ва шашка сингари бир-биридан қизиқарли ва фойдали масканлар яратилди. Ташкил этилган концерт дастурлари ва байрам дастурхонлари эртамиз эгаларига ҳақиқий байрам кайфиятини улашди.

Инсонпарвар ва адолатли жамиятни барпо этишнинг зарур шарт-шароити сифатида болаларнинг яшаш ҳуқуқини, фикр ва эътиқод эркинлигини, таълим ва дам олиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, мурғак қалбларни жисмоний ва психологик зўравонликлардан, болалар меҳнати эксплуатациясидан ҳимоя қилиш зарурлигини эслатиб туради.

Шу боис, Каттақўрғон гарнизонидаги ҳарбий қисмда ҳам байрам муносабати билан ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида спортнинг сузиш тури бўйича мусобақа ташкиллаштирилди. Ушбу мусобақадан кўзланган мақсад болажонларнинг таътилини янада мароқли ўтказишларидан иборатдир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться