Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Cингапур ҳамкорлик агентлиги вакиллари билан учрашув

2023-05-31 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари Сингапур ҳамкорлик агентлиги (SCE) нинг Жануби-Шарқий Осиё, Марказий Осиё ва халқаро ҳамкорлик бўйича директори Эрик Ли ҳамда унинг бошқарув бўйича ўринбосари Дейзи Бун билан учрашди.

Ўзбекистон-Сингапур бизнес-форумида «Яшил иқтисодиёт бўйича тадбиркорлик ва фаолиятни ривожлантириш тўғрисида»ги ҳамкорлик келишуви имзоланган эди. Учрашувда ушбу келишувнинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, SCE Сингапурнинг 16 та вазирлиги ва 60 дан ортиқ қонуний кенгашлари билан биргаликда хорижий ҳукуматларнинг эҳтиёжларига мос ечимларни аниқлаш ва уларнинг иқтисодий ривожланиш мақсадларига эришишда яқиндан ёрдам беради.

Ташкилот Ўзбекистонга савдо, сармоя ва инфратузилмани ривожлантириш каби масалаларда маслаҳат ва кўмак кўрсата олади.

Бундан ташқари, SCE билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишга ва юртимизнинг жаҳон иқтисодиёти билан янада интеграциялашувига катта ҳисса қўшади.

Учрашувда Ўзбекистон иқтисодий ривожланиш мақсадларига эришишда давом этар экан, SCE бу йўлдаги алоҳида ўринга эга ҳамкор бўлиб қолиши алоҳида таъкидланди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться