Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳрига расмий ташрифи давомида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Хакала Тери бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов билан учрашиб, музокаралар ўтказди

2023-05-31 | Хавфсизлик соҳаси

Тадбирда, томонлар сўнгги йилларда юртимизда Давлат раҳбари бошчилигида инсон қадрини юксалтириш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудларга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар хусусида батафсил маълумот алмашдилар.

Шунингдек, бугунги глобаллашув шароитида турли хавф-хатар ва таҳдидлар, халқаро терроризм ва экстремизм, одам савдоси, гиёҳвандлик ва бошқа турдаги трансмиллий жиноятларга қарши курашиш масалалари ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш ва тажриба алмашиш борасида фикрлашдилар.

Хусусан бу борада, Ички ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи билан Марказий Осиё чегараларини бошқаришда кўмаклашиш (БОМКА-10), Марказий Осиё минтақаси ҳуқуқ-тартибот ходимларининг билимларини мустаҳкамлашда кўмаклашиш (ЛEИКА), Марказий Осиёда гиёҳвандлик воситалари тарқалишининг олдини олиш (КАДАП) ҳамда Мигрантларни ватанига қайтариш (ЕУРЛО) лойиҳалари орқали турли соҳаларда ҳамкорлик қилмоқда.

Таъкидлаш жойизки, ушбу лойиҳаларнинг амалий ижросини таъминлашга қаратилган ўқув курсларда жами 300 дан ортиқ мамлакатимиз ички ишлар органларининг ходимлари иштирок этган.

Тадбирда Ички ишлар вазирлигини Европа Иттифоқи билан соҳага оид лойиҳалар орқали доимий мулоқот ва тажриба алмашинувини ривожлантириш ҳамда мунтазам равишда мутахассисларнинг малака оширишларини ташкил этишга келишиб олинди.

Мулоқот конструктив руҳда, ўзаро дўстона муносабатда бўлиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться