Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Полиз маҳсулотлари экспорти давом этмоқда

2023-05-29 | Иқтисодиёт

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларига хорижда ўзига хос талаб шаклланиб улгурди. Янги бозорларда эса айни маҳсулотларга бўлган қизиқиш тобора ўсиб бормоқда.

Бу Европа Иттифоқига аъзо давлат делегацияларининг тинимсиз музокара ва келишувларида аён бўлаётган ҳақиқат. Баҳор ойлари юртимизда қишлоқ хўжалиги тармоғи учун хайрли келди. Соҳада фаолият юритаётган миришкорлар меҳнат маҳсулларини ички ва ташқи бозорга йўналтиришни бошладилар. Май ойида бу маҳсулотларга бўлган талаб кескин ошганини кузатиш қийин эмас.

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ишчи ташриф доирасида Сурхон заминининг қишлоқ хўжалиги имкониятлари билан танишувини давом эттирди. Соҳадаги ривож ва тараққиёт омилларига диққатини қаратди.

Биргина мисол: Сурхондарё вилояти Термиз тумани агро-тармоқ тадбиркорлари шартнома ва келишувларга амал қилган ҳолда етиштирилган замин неъматларини хориж бозорига чиқаришда қўллари-қўлга тегмай меҳнат қиляптилар. Аслида юртимиз бўйлаб бугун мана шу жараён айни қизиган. Юк автомобилларининг тинимсиз гуриллаши ва одамларнинг дала ва саралаш омборларида гавжум бўлиши мана шу хайрли амалнинг ифодаси.

Термиз тумани мисолида фикримиз давом этади. Тадбиркор Азамат Мусурмонов умумий майдони 7 гектарлик ерни ижарага олиб, тарвуз ва қовун уруғларини қадаган. 5 гектар ерга экилган «Долби» навли тарвуз 70 кунда пишиб етилган. Гектаридан 50 тоннага яқин ҳосил олиш лмўлжали бор. Шундай чиқаяпти ҳам. 1 та кўчат ўртача 18-20 килограмм маҳсулот бермоқда. Бозордаги нархдан ҳисоб-китоб қилсак, гектаридан 500 миллион сўмга яқин даромад кўриш мумкин. Бу бугунги кун экспорт бозори қийматидаги ҳисоб. Ёндош эгатга қараймиз: 2 гектар ерга қовуннинг «Данара» нави экилиб, айни пишиқчиликка етиб келди. Тилими тилни ёрувчи қовунлар ҳам экспорт сари йўл олган. Гектаридан 30 тонна, жами 60 тонна ҳосил йиғиш режаси мавжуд. Боиси, ҳар гектарга 10 минг дона кўчат қадалган. Фойда ҳам чакки эмас: 120 миллион соф фойда деяпти тадбиркор.

Барча самара аслида ишни тўғри ташкил қилишга боғлиқ. Авваллари қамишзор бўлган ерни обод қилиб, боз устига ҳосилдор заминга айлантириш чакана ишмас. Тўкилган ҳар томчи тер натижа билан ўзини оқламоғи даркор. Плёнка остига экиш, «Дуга» услубидаги кейинги босқичдаги парвариш ўзининг ижобий натижасини кўрсатаяпти. Хориж бозорига даланинг ўзидан ортилган маҳсулот йўл олмоқда. Бу давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги тармоғида банд бўлган тадбиркорлар учун яратиб бераётган шароитининг амалий ифодаси, аслида.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться