Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиради

2023-05-19 | Иқтисодиёт

Самарқандда бўлиб ўтаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32 йиллик йиғилиши доирасида Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев билан Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) раиси Хаяши Нобумитсу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда JBIC билан ҳамкорликда Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда янги истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32 йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистонда электр энергия тизимини яхшилашга оид лойиҳаларни молиялаштиришга келишилди. Хусусан, JBIC Сирдарё вилоятида янги иссиқлик электр станциясини қурилиши учун 400 млн. доллар кредит ажратади.

Хаяши Нобимитсу: “– Ўзбекистон билан бир неча йиллирдан бери турли соҳалар бўйича ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Бу сафарги ҳамкорлик доирасида иссиқлик электр станциясини қурилиши лойиҳасини молиялаштирмоқдамиз. Муҳокамалар чоғида кўриняптики, нафақат электр энергиясини ишлаб чиқариш, балки уни аҳолига тўлиқ етказиб бериш ҳам муҳим масала. Бу соҳада Японияда етарли тажрибага эга компаниялар бор. Уларни жалб қилиш орқали бу масалаларни ҳал қилиш мумкин».

Учрашувда Япония халқаро ҳамкорлик банки билан қатор йўналишлар, хусусан, энергетика, саноат, ирригация, қишлоқ хўжалиги соҳаларига замонавий технологияларни олиб кириш борасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича таклифлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться