Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Грузия иқтисодий ҳамкорлик йўналишлари кенгаймоқда

2023-05-19 | Иқтисодиёт

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32 йиллик йиғилиши доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарлари ҳамда ҳамкор давлатлар молия соҳаси етакчилари билан учрашувлар ташкил этилиб, қатор келишувларга эришилди.

Хусусан, Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев ва Грузия молия вазири Лаша Хутсишвили билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон – Грузия муносабатларнинг жорий ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Қайд этиш жоиз, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида «Инсон қадри учун» тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, «Яшил иқтисодиёт» технологияларини жорий этиш ҳамда иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш каби муҳим вазифалар белгиланган. Бугун мазкур йўналишларни амалга оширишда хорижий давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, истиқболли лойиҳаларни амалиётга татбиқ қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда. 

Учрашувда Л. Хутсишвили: “– Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32 йиллик йиғилиши айнан Самарқандда бўлиб ўтаётгани Ўзбекистоннинг келгусида иқтисодий ривожи учун муҳим аҳамиятга эга. Биз бугунги учрашувда транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик. Бугунги дунёда рўй бераётган геосиёсий вазият Ўзбекистоннинг Европа мамлакатларига маҳсулотларни етказиб беришнинг янги йўналишларини очишни тақозо этмоқда. Биз бу йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёрмиз» деди.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида транспорт-логистика соҳасида ечимини кутаётган масалаларни кўриб чиқиш, ушбу йўналишда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш хусусида фикр алмашилди. 

Жумладан, Грузия томони ўз ҳудудидаги портлар, транспорт коридорлари орқали маҳсулотларни Европа бозорига етказиб беришда амалий ёрдам беришга тайёрлигини, шунингдек, мамлакатда қурилиши режалаштирилаётган Анаклия портидан фойдаланиш масаласи кўриб чиқилиши, бу ўз навбатида Ўзбекистоннинг халқаро бозорга чиқиш имкониятини янада оширишини маълум қилди. 

Учрашувда молия вазири Л. Хутсишвили Ўзбекистон томонини янги ҳамкорлик келишувларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш учун Грузияга таклиф қилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться