Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сенат Раиси Ёшлар парламенти аъзолари билан учрашди

2023-05-19 | Ёшлар

Жорий йилнинг 18 май куни парламент юқори палатасида Сенат Раиси ҳамда сенаторларнинг Ёшлар парламентининг барча аъзолари билан мулоқот ўтказилди.

Конструктив ва амалий руҳда кечган тадбирда Ёшлар парламенти фаолияти таҳлили, уни янада ривожлантириш бўйича тегишли чоралар кўриш, устувор йўналишлардан келиб чиқиб, режаларни белгилаб олиш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, 11 апрель куни Президент раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселекторда Олий Мажлис палаталари ҳузуридаги Ёшлар парламентларига бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.
Ёшларга оид давлат сиёсати юритилишида жамоатчилик назоратини кучайтириш, бу борада Ёшлар парламенти билан вазирлик ва идораларнинг бевосита ҳамкорлигини йўлга қўйиш, ёшларнинг муаммоларини аниқлашда Ёшлар парламенти имкониятларидан фойдаланиш, ушбу муаммоларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари муҳокамасига олиб чиқиш ва ижобий ҳал қилиш каби масалалар шулар жумласидандир.

Сенат Раиси томонидан Ёшлар парламенти ўз фаолиятида эътибор қаратиши лозим бўлган айрим масалаларга тўхталиб ўтди.

– Сенат ташаббуси билан ялпи мажлисларда Ёшлар парламенти аъзоларининг иштирок этиш тизими йўлга қўйилган. Яъни қонун ижодкорлиги жараёнида барчангиз фаол иштирок этяпсиз. Албатта, бу борада янада фаол бўлишингиз керак, бу сизлар учун катта мактаб. Сенатнинг ялпи мажлисларида сенаторлар томонидан айрим ҳудудларда кўтарилган масала бошқа ҳудудлар учун ҳам долзарб бўлиши мумкин. Шу маънода Ёшлар парламенти аъзолари ҳудудлардаги ёшлар учун муҳим бўлган масалалар бўйича фаоллик кўрсатиб, халқ депутатлари туман, шаҳар, вилоят Кенгашларига ёки Сенатнинг тегишли қўмиталарига таклифлар киритса, биз уларни Сенат Кенгаши ёки Сенат ялпи мажлиси муҳокамасига олиб чиқишга тайёрмиз. Шунингдек, Ёшлар парламентининг халқаро ҳамкорлик йўналишдаги фаолиятини жонлантириш фурсати етди. Нафақат МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси, балки кенгроқ миқёсда — жаҳон халқаро парламент тузилмалари майдонларига ҳам чиқиш зарур. Хусусан, Европа Иттифоқи, Осиё мамлакатлари АҚШ парламентлари билан муносабатларни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ҳар бирингиз “Биз кучлимиз, Ўзбекистон жуда ҳам салоҳиятли ва мен унинг драйвериман, билимим бор фақат мен билан шу ислоҳот бўлади” деган фикрда бўлишингиз керак — дея, таъкидлади Сенат Раиси.
Учрашувда шунингдек, янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини аҳолига, айниқса, ёшларга етказиш, қолаверса, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунни ёшларнинг таклифлари асосида қайта кўриб чиқиш жараёнига Ёшлар парламенти аъзоларини кенг жалб қилиш юзасидан тавсиялар берилди.

Ёшлар парламенти аъзолари ижтимоий ҳамкорлик тамойили асосида ишлаши учун вазирлик ва идораларга бириктирилгани маълум қилинди. Янги тизимга асосан эндиликда ҳар бир аъзо ўзи бириктирилган вазирлик ва идораларга ҳар ойда камида бир маротаба ташриф буюриб, у ерда ёшлар билан ишлаш ҳолатини ҳамда ёш ходимларга яратилган шарт-шароитларни ўрганади. Шунингдек, ёшларга оид қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик мониторингини олиб боради.

Шу билан бирга, вазирлик ва идоралар ёшлар билан ишлаш бўйича фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, қисқа, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган стратегияларни белгилаб олади ҳамда уларни амалга ошириш бўйича манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

Мулоқот давомида Ёшлар парламенти аъзолари ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор таклифларни илгари сурдилар. Хусусан, Ёшлар парламенти ҳудудий аъзоларининг ҳар ойда бир маротаба вилоят ҳокимлари билан учрашувини ташкил этиш орқали ёшлар муаммоларини муҳокама қилиш, Сенат ялпи мажлисларида ёшларга оид долзарб масалаларда фикр билдириш, уларнинг ҳам музокарага чиқиш имкониятини яратиш, халқаро учрашувлар ва ҳамкорлик алоқаларини тизимли йўлга қўйиш бўйича ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

Учрашув сўнггида билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, устувор йўналишлар бўйича Ёшлар парламенти иш режаларини қайта кўриб чиқиш, керак бўлса, алоҳида дастур тайёрлаш юзасидан тавсиялар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться