Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси, Европа Иттифоқи ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида техник кўмак жалб қилишга оид молиявий битим имзоланди

2023-05-18 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 17 май куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг «Мувофиқликка сармоя киритиш» мавзусидаги 32 йиллик йиғилиши доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Европа иттифоқи ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида «Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиёт ҳамкорлиги бўйича» 10,2 млн евро миқдорида техник кўмак маблағлари ажратилишига қаратилган келишув имзоланди.

Мазкур учрашувда Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев, вазир ўринбосари Илҳом Норқулов, ва тегишли таркибий тузилма раҳбарлари ҳамда ФТАнинг Ўзбекистон ва Қозоғистон бўйича раҳбари -Винсент Копен, Эвроосиё бўйича минтақавий директори-Сесил Купри, делегация раҳбари -Ремй Риоух, Европа иттифоқидаги халқаро ҳамкорлик вакили -Мйриам Ферран, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси-Шарлотта Адрианлар иштирок этишди.

Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-436-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш Стратегияси доирасида «яшил» ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан самарадор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишга кўмаклашишга қаратилган «Яшил» иқтисодиёт бўйича давлат сиёсати соҳасида қарз дастури лойиҳаси амалиётга татбиқ этилмоқда.

Мазкур дастур доирасида қазилма ёқилғилари субсидияларини хатловдан ўтказиш ва қисқартириш, иқтисодиётни декарбонизациялаш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш, миллий миқёсда иссиқхона газлари ташланмаларининг мониторинги, ҳисоботи ва текшируви (МРВ) тизими жорий этиш, «яшил» бюджетлаштириш ва солиққа тортишни жорий қилиш ҳамда бошқа йўналишларда ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур амалга оширилаётган лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси доирасида «яшил» ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш ҳамда иқтисодиётнинг барча тармоқларида ресурсларни тежашга эришиш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться