Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон чемпионатларида илк бор тўртта медаль қўлга киритган дзюдочиларимиз кутиб олинди

2023-05-16 | Спорт

7-14 май кунлари Қатар пойтахти дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 тадан кумуш ва бронза, жами 4 та медаль қўлга киритди. 

Қайд этиш жоиз, терма жамоамиз шу пайтгача ҳеч бир жаҳон чемпионатида 4 та медалга сазовор бўлмаган эди. Бугун тунда мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларимиз Тошкентга қайтиб келишди.

Терма жамоа Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Маросимда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари, спортчиларимизнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Шаҳрулло Шарипович дзюдочиларимизни қайд этилган натижа билан қутлаб, келгусида бундан ҳам катта ютуқларни қўлга киритишларини тилади.

Жаҳон чемпионатида иштирок этган спортчилар қисқа муддатли дам олишдан сўнг машғулотларни давом эттиришади.

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться