Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳамкорликнинг янги қирралари: Ўзбекистон ва Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлари икки давлат қутқарув идоралари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган навбатдаги ҳужжатни имзоладилар
2023-05-15 | Хавфсизлик соҳаси
Норасмий мулоқотдан сўнг икки давлат қутқарув идоралари раҳбарлари трансчегаравий фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда ҳамкорлик қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқладилар. Мазкур ҳужжат 9 банддан иборат бўлиб, ундан қўшма машғулотлар, семинарлар, ахборот алмашиш тизимини такомиллаштириш ва бу борадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар жой олган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги