Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент – Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
2023-05-15 | Иқтисодиёт
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дьюла Ковач ҳамда мамлакат Ташқи ишлар вазирилги вакили Адриенн Геобел билан учрашди.
Ўзбекистоннинг резидент авиакомпаниялари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.
Масаланинг техник ва иқтисодий жиҳатларини батафсил муҳокама этган ҳолда якуний тўхтамга келиш мақсадида икки мамлакат ваколатли органлари вакиллари иштирокида яқин орда музокаралар ўтказишга келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги