Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади

2023-05-15 | Спорт

Тошкентда бокс бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза — жами 9 та медални қўлга киритиб, медаллар сони ва сифати бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга сазовар бўлди.

Кеча бўлиб ўтган беллашувларда Ойбек Жўраев (-54 кг) финалда қозоғистонлик Маҳмуд Сабирханга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль эгасига айланди.

-57 кг. вазн тоифасида Абдумалик Халоков эса финалда кубалик Сиедел Хорта устидан ғалаба қозонди ва олтин медалга эга чиқди.

Яна бир вакилимиз Руслан Абдуллаев (-63,5 кг.) жаҳон чемпионатидаги дебютида олтин медалга сазовар бўлди. У финалда мўғулистонлик Чинзориг Батарсухни ютди.

Кучли боксчиларимиздан бири Саиджамшид Жафаров (-71 кг) эса кутилмаганда финалда қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга имкониятни бой бериб қўйди.

Кеча бўлиб ўтган финал баҳсларида бокчсиларимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг), Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг) ғалабага эришганди. Бунгача яримфинал баҳсларида рақибларига имкониятни бой берган Аълохон Абдуллаев (-75 кг) ва Лазизбек Мулложонов (-92 кг) бронза медалларига эга чиққанди.

Жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси 4 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан иккинчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақа ғолибларига олтин медаллардан ташқари, чемпионлик камари ҳамда 200 минг, кумуш медаль соҳибларига 100 минг, бронза медалларни қўлга киритганлар 50 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари топширилди.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться