Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди
2023-05-15 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 12 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қ.Расулзода бошчилигида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги Иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги 10 йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди, амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбирда товар айирбошлашни ошириш бўйича самарали чоралар кўриш, энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, транспорт, кончилик, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда Ўзбекистон-Тожикистон инвеститсия компанияси маблағларини жалб қилган ҳолда истиқболли лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Қайд этиш жоизки, қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги