Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ҳукумат соати”да Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ахборот берди

2023-05-12 | Жамият

2023 йил 11 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтди. 

Унда депутатлар “Ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилдилар.

Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Мусаев жавоб берди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш, янги иш ўринлари яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жами 999,7 минг аҳолининг доимий, вақтинчалик ва мавсумий иш ўринларида бандлиги таъминланди.

Шунингдек, 111,8 минг нафар ишсиз фуқаролар корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилди, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган 10,2 минг нафар эҳтиёжманд фуқаролар иш билан таъминланди. 2023 йилда 15 минг нафар имконияти чекланган ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилди. Мазкур дастур асосида ўтган тўрт ой давомида 5,0 минг нафар имконияти чекланган ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашилди.

Бундан ташқари, аҳолини вақтинчалик ишларда даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида 7,3 минг корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда 38,8 минг аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ва уларга иш ҳақи учун 40,9 млрд.сўм маблағ молиялаштириб берилди.

“Ҳукумат соати”да депутатлар иш қидираётган ва ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди.

Б.Мусаев қайд этишича, меҳнат бозори конъюнктураси таҳлил қилиниб, талаб юқори бўлган 71 турдаги касб бўйича 160 минг нафардан ортиқ ишчи касб эгаларига бўлган жорий ва яқин истиқболдаги эҳтиёж белгилаб олинди. 2023 йил январь-апрель ойларида 46,4 минг нафар ишсиз аҳоли меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга тайёрлаш ва малакасини ошириш учун юборилди. Шу кунга қадар уларнинг 10,3 минг нафари ўқишни тамомлади.

Шу билан бирга, касб-ҳунарга ўқитилганлар таркибида 34,4 минг нафари саноат ва хизмат кўрсатиш, 4,6 минг нафари қурилиш, 900 нафари агротехнологиялар, 1,9 минг нафари IT соҳаси касблари ва 4 минг нафари “Уста-шогирд” анъанаси асосида ҳунармандчилик касбларига ўқишга жалб этилди.

Таъкидланганидек, “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўқитувчиларининг малакасини ошириш учун хорижий ўқитувчиларни жалб этиш мақсадида Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Ўқув-маслаҳат офиси” фаолияти ташкил этилди.

Шунингдек, жорий йилда вазирлик ҳузуридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари негизида 15 та “Ишга марҳамат” мономаркази, олис маҳаллаларда 250 та касб-ҳунар масканлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Депутатлар соҳада олиб борилаётган ишларни эътироф этиб, хотин-қизлар ва меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан саволлар беришди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири таъкидлаганидек, жорий йилнинг ўтган даврида “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож 163,4 минг нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлигига кўмаклашилди, ўзини-ўзи банд қилиш фаолият йўналишлари билан банд бўлган 10,9 минг нафар хотин-қизлар ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Шу билан бирга, 2023 йилда меҳнат бозорига 734,9 минг нафар битирувчи кириб келади. Шундан умумий ўрта мактабни битирганлар 383,1 минг, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларни битирганлар 194,3 минг, олий таълим муассасари битирувчилари 157,5 минг нафарни ташкил этади.

Олий таълим муассасаларида ҳозирги кунда таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишдан ташқари бандлик ҳолати таҳлил қилиниб, 2023 йил 1 январь ҳолатига Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг 110 мингга яқини иқтисодиётнинг расмий секторида ўқишдан ташқари иш билан банд бўлганларни ташкил этади. Таҳсил олаётган талабаларнинг 64,5 минг нафари давлат секторида, 42,1 минг нафари хусусий секторда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Савол-жавобларга бой бўлган “Ҳукумат соати”да депутатлар мавжуд муаммоларни бартараф этиш, соҳа истиқболига қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар беришди.

Муҳокамалар сўнггида кун тартибидаги масала юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться