Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фахрийлар хонадонидаги байрамона қувонч
2023-05-08 | Хавфсизлик соҳаси
9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар уруш ва меҳнат фахрийлари хонадонига ташриф буюрди.
Меҳмонларни кутиб олган Нино Соколова ҳамда Виолета Коппек байрам арафасидаги бундай йўқловдан қувончларини сира яшира олмадилар.
Аёвсиз урушнинг қора саҳналари, айрилиқ ва мотамнинг аччиқ изтиробларини бир-бир эсга олган қаҳрамонлар бугунги эҳтиромдан, тинч ва осуда ҳаётган мамнун эканини бот-бот таъкидлаб ўтишди.
Дарвоқе, Ватанимиз тинчлиги, юртимиз фаровонлиги йўлида курашган ота-боболаримизни ёд этарканмиз, улар босиб ўтган оғир йўллар кўз олдимизда гавдаланади. Урушнинг қонли майдонларида қурбон бўлган аждодларимиз ёди барчамизга бирдек фахр ва ифтиҳор туйғуларини бахш этади.
Шу куни кексанинг саломатлиги ҳарбий шифокорлар томонидан текширувдан ўтказилди. Ташриф давомида фахрийларга байрам муносабати билан йўлланган Президент табригини ўқиб эшиттириди. Сўнгра аёлга пул мукофоти, эсдалик совғалар тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, мудофаа вазир ўринбосарлари бошчилигидаги ҳарбий хизматчилар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, фаол ёшлар ҳам пойтахтимиздаги уруш фахрийларининг хонадонларида бўлиб, уларга Президент совғаси ва пул мукофотларини топширдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги