Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича келгуси режалар муҳокама қилинди
2023-05-04 | Спорт
3 май куни БМТнинг «Ижтимоий хизматлар кўрсатишни трансформация қилиш: ногиронлиги бор болалар, ёшлар ва аёллар ҳуқуқларига асосланган ёндашувни Ўзбекистонда жорий этиш» қўшма дастурини амалга ошириш бўйича 2022 йил якунлари ва келгуси режаларга бағишланган гибрид форматдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Учрашувда ўтган йил якунлари бўйича ҳисобот тингланди ва дастурни амалга ошириш бўйича келгуси режалар муҳокама қилиниб, ногиронлик масалаларини қамраб олувчи сиёсат, дастурларни ишлаб чиқишда миллий ҳамкорларни салоҳиятини ошириш, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва фуқаролик жамияти ташкилотларининг БМТ шартнома ва устав органларига, шу жумладан Ногиронлар ҳуқуқлари қўмитасига маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, таққослаш ва ҳисоботларни тузишда имкониятларини ошириш каби вазифалар белгиланди.
2022 йилда Қўшма дастурда иштирок этувчи БМТ агентликлари миллий ҳамкорлар билан биргаликда ногиронликни ҳисобга олган ҳолда статистик маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, мониторинг, шартномавий ва устав органларга ҳисобот бериш тизимини такомиллаштириш орқали дастурлар, ривожланиш стратегиялари ва бюджетларни ишлаб чиқишда, барқарор ривожланиш тараққиётни кузатиш ва ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни жорий қилишда саъй-ҳаракатларини йўналтиришди.
Шунингдек, ногирон болалар ва катталарга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни бошлашди.
Қўшма дастур ўз фаолиятини 2022 йил май ойида бошлаган ва БМТнинг UNICEF, BMTTD, UNFPA ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси (OHCHR) каби БМТ агентликлари ва дастурлари томонидан амалга оширилмоқда. Дастурнинг асосий мақсади Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар, ёшлар ва аёлларга ҳуқуққа асосланган ёндашувни жорий этиш орқали ижтимоий хизматлар кўрсатишни ўзгартиришдан иборат.
Дастур ҳукумат ва фуқаролик жамиятининг кучли қонунчилик ва сиёсий базани, мувофиқлаштирувчи тузилмаларни ва ногиронлар ташкилотларининг ўринли иштирокини мустаҳкамлаш ва яратиш орқали барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга содиқлигини кучайтиради.
Дастурда ногирон болалар ва катталар фойдаланиши мумкин бўлган, маҳаллий даражада ҳам тақдим этиладиган, инсонга йўналтирилган ва унинг ёшига мос келадиган хизматларни такомиллаштириш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Ушбу хизматлар ногиронлиги бўлган болалар, аёллар ва эркакларнинг мустақил турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва уларни ҳаётнинг барча соҳаларига жалб қилиш, шунингдек, уларга нисбатан зўравонлик ва суистеъмоллик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги