Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирлари Берлинда ҳукуматлараро кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Декларацияни имзоладилар
2023-05-03 | Сиёсат
Берлинга ташриф буюрган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ГФР ТИВ раҳбари Анналена Бербок билан музокаралар ўтказди

«Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Хоними Олиялари билан учрашишдан мамнунмиз, - деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида.
- Олий даражадаги музокаралар арафасида Ўзбекистон – Германия кун тартибидаги кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдик. Охирги 6 йилда савдо айланмаси ҳажми ҳамда қўшма корхоналар сони 2 баробар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар эса 10 баробар ошди. Биз Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Декларацияни ҳам имзоладик».
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги