Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

2023-04-28 | Экология

Табиат ресурслари вазирлигида Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов ва БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Ольга Алгаерова ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳа ва ташаббуслар ҳамда келажакдаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда «яшил» иқтисодиётга босқичма-босқич ўтиш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш, экологик таълим ва маданиятни юксалтириш, кадрлар салоҳиятини ошириш муҳимлиги таъкидланди. 

Атроф-муҳитнинг ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича Ўзбекистоннинг миллий маърузасини тайёрлаш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мамлакатимизнинг БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг экологик конвенцияларига қўшилиш имкониятларига доир масалалар муҳокама қилинди.

– «Яшил энергия» соҳасида инновацион лойиҳаларни кенг жорий этиш, иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича стратегик муҳим дастурларни ишлаб чиқиш ва экологик таълим борасида олиб борилаётган изчил ишлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади, – деди Азиз Абдуҳакимов.

БМТ томони Ўзбекистон Республикасининг чўлланиш бўйича глобал тадбир (UNCCD CRIC-21), жорий йилнинг кузида Самарқандда бўладиган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир Конвенциясининг 14-Томонлар конференцияси (CMS COP-14) ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказиш ташаббусини юқори баҳолади ҳамда ушбу тадбирларда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться