Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
ЯнварьФевральМарт
АпрельМайИюнь
ИюльАвгустСентябрь
ОктябрьНоябрьДекабрь
Календарь

Воқеалар

Март 2025
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
Порталда янгилик
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>

Кураш бўйича нуфузли мусобақаларга кўрилаётган тайёргарлик муҳокама қилинди

2023-04-26 | Спорт

Кураш бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ҳамда Президент соврини учун Kurash: World Series Pro турнирини саралаш босқичини юқори савияда ташкил этиш мақсадида ZOOM платформаси орқали йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири, Халқаро кураш ассоциацияси биринчи вице-президенти Адхам Икрамов олиб борди. Йиғилишда Халқаро кураш ассоциацияси президенти, Осиё Олимпия кенгашининг Осиё ўйинлари департаменти Бош директори Ҳайдар Фармон ва кураш бўйича мутахассислар иштирок этишди.

Жорий йилнинг 25–30 апрель кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ва унинг доирасида 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги учун (WORLD SERIES PRO) мусобақанинг саралаш босқичи ўтказилади. Осиё чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоасидан 15 нафар спортчи (шундан 8 нафар аёллар) иштирок этади. 

Осиё чемпионати доирасида 7 та вазн тоифасида 30 апрель куни мукофот жамғармаси 22,750 АҚШ долларни ташкил этадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги учун (WORLD SERIES PRO) мусобақанинг саралаш мусобақаларига Ўзбекистон кураш федерацияси билан ҳамкорликда пухта тайёргарлик кўриш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида А. Икрамов мусобақаларда иштирок этадиган спортчиларимизга омад тилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться