Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини ривожлантиришнинг янги имкониятлари

2023-04-26 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 25 апрель куни Тошкент шаҳридаги «Ўзекспомарказ»да «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» Халқаро саноат кўргазмасининг очилиш маросими ва асосий ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев, Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, Қозоғистон ва Тожикистон делегациялари вакиллари, ҳудудий маъмуриятлар, кўргазмада иштирок этувчи мамлакатларнинг йирик компаниялар ва молия институтлари раҳбарлари қатнашди.

Тадбирни очар экан, делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Россия Федерацияси Президентининг тадбир иштирокчиларига Мурожаатномаларини ўқиб эшиттирдилар.

Давлатимиз раҳбарининг мурожаатида кўргазма мамлакатлар ўртасида чуқур иқтисодий алоқалар ўрнатиш учун яхши платформа экани таъкидланди. Энергетика, инфратузилма, саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаларида муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон самарали савдо логистика занжирларини яратиш ва халқаро бозорларга товарларни етказиб беришнинг мақбул йўналишларини шакллантириш мақсадида Марказий Осиё билан транспорт-коммуникация алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган минтақавий лойиҳаларни қатъият билан илгари сурмоқда. Мазкур форум ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йирик лойиҳаларини бошлаб беради, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини юксалтириш ва фаровонликни оширишга хизмат қилади.

Россия Федерацияси Президентининг мурожаатини Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари - Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ўқиб эшиттирди. Унда Марказий Осиёнинг бой табиий ресурслари, улкан инсон салоҳияти, шунингдек, минтақавий жараёнлар ва иқтисодий ҳамкорликнинг юқори динамикаси қайд этилди.

Ялпи мажлис давомида савол-жавоб сессияси бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар Ўзбекистоннинг жадал иқтисодий ўсишини, жумладан, инсон капиталини яхшилаш, технологик янгиланиш ва рақамлаштиришни таъминлаш мақсадида кадрлар тайёрлаш дастурларини қайта йўналтириш ва янгилаш, билим талаб қиладиган иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда мавжуд корхоналарни модернизация қилиш бўйича кўрилаётган устувор чора-тадбирлар тўғрисида фикр билдирдилар.

Рақобат ва рақобатбардош бозорни ривожлантириш доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида сўз юритилди. Бугунги кунда мамлакатимизда хусусийлаштиришнинг янги дастури амалга оширилмоқда, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларни молиявий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш воситалари рўйхати кенгайтирилмоқда, Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда, базавий инвестиция таклифлари пакетининг имтиёзлари кенгайтирилмоқда ва янги иш ўринлари яратилмоқда.

Спикерлар ишбилармон доиралар вакилларини харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва янги бозорларга чиқиш мақсадида қўшма юқори технологияли корхоналарни ташкил қилиш ва ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини фаоллаштиришга чақирди.

Ҳукуматнинг Ўзбекистонда хорижий инвестор ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти учун қулай шарт-шароитларни яратишга тайёрлиги билдирилди.

Маросимдан сўнг делегациялар раҳбарлари кўргазмани айланиб чиқишди. Стендлар билан танишиш давомида қатор иштирокчи-давлатларнинг йирик корхоналари вакиллари ўз маҳсулотларини намойиш этдилар ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалари билан ўртоқлашдилар.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться