Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Италия унивeрситeтлари билан тўғридан тўғри ҳамкорлик йўлга қўйилади

2023-04-12 | Таълим

Бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов, шунингдек, Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Агостино Пинна билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Италия ўртасида таълим, илм-фан соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, икки давлат университетлари ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш, олий таълим муассасалари ҳамкорлигида онлайн ва офлайн учрашувлар, конференция, форумлар, маҳорат дарслари, тренинглар ўтказиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, технопарклар, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш лозимлиги қайд этилди. 

Ўз навбатида, Италия университетлари профессор-ўқитувчилари, илмий жамоа ва талабаларининг Ўзбекистонга сафарларини ташкил этиш, уларни юртимизнинг бой илмий мероси билан таништириш лозимлиги қайд этилиб, ушбу таклифни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться