Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Энергетика вазирлигида «Она тилим – мангу маконим» ва «Ўзбекистон жой номлари» китобларининг тақдимоти ўтказилди
2023-04-12 | Маданият
11 апрель куни Энергетика вазирлигида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси (Жамғарма) томонидан чоп этилган «Она тилим – мангу маконим» ва «Ўзбекистон жой номлари» китобларининг тақдимоти ўтказилди.
Унда Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ва Энергетика вазирлиги раҳбарияти ва ходимлари, хусусан, Жамғарма директори Азизжон Эминов, Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори Иномжон Азимов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Сафар Аллоёр, Республика Аэрогеодезия маркази республика топонимика хизмати мутахассиси Дилёрбек Қодиров ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда масъуллар томонидан «Она тилим – мангу маконим» ва «Ўзбекистон жой номлари» китоблари тақдимот қилиниб, ушбу китобларнинг қатор афзалликлари ҳақида маълумот берилди.
Тадбирда таъкидланганидек, марказ томонидан вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ҳокимликларга тақсимот жадвалига мувофиқ ушбу китоблар фойдаланиш мақсадида тарқатилган.
Хусусан, Энергетика вазирлигига ажратилган китоблар масъул ходимларга хизматда фойдаланиш мақсадида топширилган бўлиб, ушбу китоблардан унумли фойдаланиб келинаётгани таъкидланди.
Тадбирда иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан батафсил маълумот берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги