Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Пойтахтимизда Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан тантанали гул қўйиш маросими бўлиб ўтди
2023-04-10 | Хавфсизлик соҳаси
9 апрель куни пойтахтимизнинг Амир Темур хиёбонида буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан барча ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари иштирокида гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Унда республикамиздаги ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари, тарихчи,ёзувчи ва шоирлар шунингдек курсант ҳамда ўқувчилар ҳам иштирок этдилар.
Даставвал Буюк саркарда ва адолатпарвар бобомиз ҳаёти ва барчага ўрнак бўла оладиган адолатли давлат бошқаруви хусусида тарихчилар томонидан тадбир иштирокчиларига яна бир бор маълумотлар бериб ўтилди. Шундан сўнг шоирлар ва ўқувчи ёшлар томонидан соҳибқирон таваллудига бағишлаб шеърлар мутолаа этилди. Тадбир давомида соҳибқирон Амир Темурнинг барчага ҳаёт мактаби бўла олувчи мазмунли умр йўли яна бир бор ёд этилди. Маросим сўнгида тантанали гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Барча вазирлик ва давлат ташкилотлари ходимлари шунингдек ўқувчи ёшлар томонидан Буюк саркарда ва давлат арбоби пойига гулчамбарлар тантанали тарзда қўйилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги