Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янгиланаётган Конституция узоқ муддатли тараққиёт стратегиясини белгилаб бермоқда

2023-04-10 | Жамият

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Ҳаитов иштирокида пойтахтимиздаги INNO-инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида янгиланаётган Конституция мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Спикер ўринбосари А.Ҳаитов янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида тўхталар экан, таклиф этилаётган нормаларда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтириш ва механизмларини мустаҳкамлаш мақсади мужассамлигини, унда аҳолимиз барча қатламларининг манфаатлари акс эттирилгани, таклиф ва тавсиялари инобатга олинганини билдирди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда ёшларга нафақат эртанги ўзгаришларга сабаб бўладиган муҳим куч, балки жамият тараққиётининг мустаҳкам таянчи сифатида қаралади. Ёшлар том маънода, Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, ёруғ келажагимиз бунёдкори ҳисобланиб, улар барча даврларда жамиятнинг фаол қатлами сифатида эътироф этиб келинган.

Бугунги кунда ҳам янги Ўзбекистон ёшларига ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишига айланди. Юртимизда замонавий билим ва касб-ҳунарларни чуқур эгаллаган ўғил-қизларни тарбиялаш учун давлатимиз томонидан барча куч ва имкониятлар сафарбар этилмоқда.

—Янгиланаётган конституция лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида келиб тушган кўп сонли таклифларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. У халқаро стандартларга, энг муҳими, Ўзбекистон халқининг хоҳиш-иродаси ва орзу-истакларига тўлиқ мос келади, — дейди А.Ҳаитов. — Масалан, Бош қомусимизда Оила, болалар ва ёшлар учун алоҳида боб ажратилмоқда. Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шаклланитириш тўғрисида ғамхўрлик қилиши белгиланаяпти.

Шунингдек, ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида киритиляпти. Давлат шу орқали ўз зиммасига муҳим мажбуриятларни олмоқдаки, мазкур нормалар, нафақат ёшлар манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келгуси тақдири учун муҳимдир.

Тадбирда сўзга чиққанлар Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан бугунга қадар 220 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушгани, уларнинг 60 фоиздан ортиғи бевосита ёшлар томонидан берилганини алоҳида қайд этдилар.

Ёшлар томонидан ўртага ташланган саволларга Спикер ўринбосари батафсил жавоб қайтарди.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться