Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Тошкент-2025» ёшлар Осиё ўйинлари ва Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
2023-04-06 | Спорт
Бугун Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида юртимизда ўтказиладиган «Тошкент-2025» ёшлар Осиё ўйинлари ва Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адкҳам Икрамов очиб берди.
Дастлаб, юртимизда ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари спорт дастурини аниқлаш, ўйинлар ташкил этиладиган, шунингдек, спорт турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтадиган саналарни аниқлаш, ўйинлар логотипини аниқлаш ва бошқа атрибуткалар бўйича танлов эълон қилиш, ўйинлар ва машғулотлар бўлиб ўтадиган мавжуд спорт объектларининг жорий ҳолати ва уларни таъмирлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарлик масалалари кўриб чқилди.
Осиё ўйинларил учун ишлаб чиқилган устувор режалар, иштирок этиши кутилаётган асосий ва захира таркиб, кўзланаётган натижалар хусусида тўхталишди. Шунингдек, тайёргарлик йўлида ташкил этиладиган маҳаллий ҳамда халқаро йиғинлар, мусобақалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Йиғилиш якунида Адкҳам Икрамов мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш, Осиё ўйинларида ҳар бир спорт тури бўйича спортчиларимиз ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиши учун барча имкониятлари яратиб бериш ҳамда «Тошкент-2025» ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик ишларини янада кучайтириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Маълумот учун, Ханчжоу-2022 XIX Осиё ўйинлари жорий йилнинг 23 сентябрь — 8 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги