Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирнинг Тошкент Халқаро Вестминстер университети талабалари билан очиқ мулоқоти

2023-04-06 | Ёшлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкент Халқаро Вестминстер университети талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Вазир дастлаб таклиф учун миннатдорлик билдирди. Вазирнинг ташрифига бир гуруҳ университет талабаларининг мурожаати сабаб бўлди. – Муассасамизга ташрифингиз Президентимиз Ш.Мирзиёев стратегиясининг амалий натижаси бўлишига ишончимиз комил, зеро президентимиз таъкидлаганидек, «Ёшлар – мамлакат келажаги». Биз юртимизда яратилаётган шарт-шароитлар учун президент ва ҳукумат миннатдорлик билдирар эканмиз ташрифингиз институтимиз талабалари учун Ватан фаровонлиги йўлида шахс сифатида шаклланишимиз ва бунёдкорлик йўлида аҳамиятли эканига ишончимиз комил», — дейилади вазирга йўлланган мурожаатда. 

Мулоқотда вазир барқарор ва самарали инновацион экотизимда сифатли таълим, илмий изланишлар ва ишланмаларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳақида маъруза ўқиди. Айланма иқтисодиётга тўхталар экан, вазир кейинги йилларда Ўзбекистонда инновацион инфратузилма ва экотизим яратилиб, инновацион ишланмалар ва илм-фанни молиялаштиришнинг замонавий механизмлари жорий этилгани, илмий тадқиқотларга давлат харажатлари сезиларли даражада оширилганини таъкидлади. Жаҳон мамлакатларида бугунги кунда креатив иқтисодиёт устуворлик эгалламоқда. Унинг валютаси эса ғоя. Шу боис ёшлар ўз ғояларини, жумладан, стартаплар орқали амалга оширишлари муҳим, деди вазир. 

Савол-жавоблар сессиясида иқтисодиёт, сиёсат, олий таълимдан кейинги таълим, хусусий ОТМ лар келажаги, хотин-қизларнинг STEM йўналишидаги ўрни каби масалалар кўтарилди. Хусусан, Швецияда инновациялар билан шуғулланмоқчи бўлган одамлар яратилган енгилликлар масаласида вазир Ўзбекистон тажрибасида академик таътиллар жорий қилинганини таъкидлади. Ҳорижий тажриба ҳам ўрганилиб, Швеция, Швейцария каби мамлакатлар тажрибасига кўра мамлакатимизда «Мирзо Улуғбек ворислари» танлови ўтказилаётганини маълум қилди. 

Талабалар ChatGPT мисолида сунъий интеллектнинг мамлакатимизда ривожи ҳақида ҳам қизиқишди. Вазир ўз ўрнида сунъий интеллект технологиялари кундан кунга ривожланиб, такомиллашиб, бу борада қатъий белгиланган этика қоидалари лозимлигини таъкидлади. Технологиялар бугун бўлмаса, эртага жамиятимиздаги ҳар бир шахснинг ҳаётига аралашиши мумкин. Мана шу аралашувнинг сарҳадларини белгилаш устида ҳам сизу биз ишлашимиз даркор, - деди вазир.

Талабаларнинг халқаро танловларда иштироки ҳам муҳокама қилинар экан, И.Абдураҳмонов вазирлик томонидан ташкиллаштирилиб келаётган қатор танловлар ҳақида гапириб ўтди. Хусусан, ҳар йили InnoWeek.uz халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Robotic Challenge мусобақаси, Туркий дунё ёшларининг илм-фан ва инновациялар халқаро конгресси, Туркияда ўтказилиши кўзда тутилган TechnoFest каби танловлар ҳақида маълумот бериб ўтди ва талабаларни уларда фаол иштирок этишга чақирди. 

Вазир университетда ташкил этилган Bloomberg Terminal платформасини бошқа университетларда ҳам жорий қилиш ва бунда WIUT тажрибасига таяниш лозимлигини қайд этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться