Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўтган йилда банклараро пул бозорида савдолар ҳажми 270,61 триллион сўмни ташкил этди

2023-03-31 | Жамият

АОКАда "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида маълум қилинишича, 2022 йилда банклараро пул бозорида савдолар ҳажми рекорд даража - 270,61 триллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан қарийб 93 фоизга юқоридир.  

"Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти биржа хизматларининг барча турларини кўрсатувчи юқори технологияли биржа платформаси ҳисобланади. Масалан бу ерда биржа савдолари ташкил этилади. Пре-трейдинг ва пост-трейдинг хизматлари кўрсатилади.  

Бугунги кунда ЎзРВБ фаолияти валюта, пул, давлат қимматли қоғозлари, деривативлар бозорида биржа савдоларини ташкил этиш билан боғлиқ. Шунингдек, мазкур биржа давлат қимматли қоғозларини ҳисобга олиш ва уларни сақлаш бўйича депозитар хизматларни кўрсатиш ҳамда биржа савдолари бўйича ҳисоб-китоб ва клирингни амалга ошириш каби муҳим функцияларни ҳам қамраб олган.  

2022 йил якунларига кўра, ЎзРВБ бозорларидаги савдолар умумий ҳажми рекорд даража - 706,79 триллион сўмга етиб, ўтган йилнинг мос кўрсаткичига нисбатан ўсиш 81,60 фоизни ташкил этди.  

Шунингдек, ДҚҚ бозорида ЎзРВБ томонидан кафолат жамғармаси ҳамда савдо иштирокчилари томонидан захира жамғармаси ва ундан фойдаланиш механизмлари яратилади.  

Манба: ЎзА

Поделиться