Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жаҳон банки билан ҳамкорликдаги вазифаларни навбатдаги босқичга олиб чиқишга келишиб олинди
2023-03-31 | Таълим
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов Жаҳон банки лойиҳасининг халқаро консультантлари Бастиан Бауманн ва Аким Эмурлини қабул қилди.

Мулоқотда дастлаб Жаҳон банки гуруҳи Халқаро ривожлантириш ассоциацияси иштирокида «Олий таълимни модернизация қилиш» лойиҳаси «Олий таълимда сифатни таъминлаш тизимини такомиллаштириш» компоненти бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда лойиҳа доирасида олий таълим муассасаларида «Европа олий таълим сифатини таъминлаш бўйича стандартлар ва кўрсатмалар асосида ички ва ташқи сифатни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, келгусида халқаро стандартлар асосида Ўзбекистон олий таълим муассасаларида сифатни таъминлаш, олий ўқув юртлари фаолиятини трансформация қилиш ҳамда халқаро аккредитациядан ўтказиш масалалари юзасидан ҳамкорликни навбатдаги босқичга олиб чиқиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Учрашувда шунингдек мазкур лойиҳанинг узвий давоми сифатида эртага пойтахтимизда бўлиб ўтадиган Форум ташкилий жараёнлари ҳақида ҳам фикрлашиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 март куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Олий таълимда сифатни таъминлаш тизимини такомиллаштириш» мавзусида яна бир Форум ўтказилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги