Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бугун Тошкентда шахмат бўйича халқаро турнир бошланади

2023-03-27 | Спорт

Бугун, 27 март куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида шахмат бўйича XVII жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов халқаро турнири бошланади.

Мукофот жамғармаси 70 минг доллардан иборат мазкур турнирда иштирок этиш учун 9 давлатнинг 20 нафарга яқин кучли шахматчилари Тошкентда жам бўлишди. Турнир 9 турдан иборат бўлиб, мусобақалар “Челленжер” ва “Мастерс” гуруҳларида ташкил этилади.

“Мастерс” гуруҳида Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Жаҳонгир Воҳидов сингари ёш ва истеъдодли гроссмейстерларимиз қатори жаҳон шахматида ўз ўрнига эга бўлган озарбайжонлик Шахрияр Мамедьяров, нидерландиялик Жорден ван Форест, эронлик Пархам Магсудлу қатнашаётганлиги, улар сафида номдор шахматчимиз Рустам Қосимжонов ҳам ғолиблик учун кураш олиб бориши халқаро турнирнинг нечоғлик шиддатли ўтишини англатади.

“Челленжер”гуруҳида эса юртимизнинг 5 нафар иқтидорли ёш шахматчиси ҳамда Германия, Хитой, Россия каби давлатларнинг яна 5 нафар шахматчиси қатнашади.

Мусобақалар 30 мартга қадар давом этади.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться