Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

2023-03-25 | Экология

Табиат ресурслари вазири Азиз Абдухакимов ва Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенциянинг Ижрочи котиби Эми Франкел хоним ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда жорий йил 23-28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган БМТ Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенциясининг 14-томонлар конференцияси (CMS COP-14)ни юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ жараёнлар муҳокама этилиб, мазкур конференцияга БМТнинг экология ва атроф-муҳит масалалари билан шуғулланувчи ташкилот ва тузилмалари иштирокини таъминлашда ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Маълумот учун: БМТнинг ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияси (Бонн конвенцияси ёки CMS конвенцияси) 1979 йилда Боннда қабул қилинган ва 1983 йилда кучга кирган. Бу глобал миқёсда ёввойи табиат ва ҳайвонларнинг яшаш жойларини сақлашга қаратилган БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP) доирасида тузилган халқаро шартномадир.

Ўзбекистон 1998 йилда Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб ушбу конвенцияга қўшилди ва сайғоқ, қор қоплони, бухоро буғуси, архар, қулон, жайрон, фламинго, оқ турна (sterx) ва бошқа ноёб кўчиб юрувчи ҳайвонлар ва қушлар турларини сақлашга катта ҳисса қўшмоқда.

Учрашувда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биохилмахилликнинг ноёб турларини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам атрофлича маълумот берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться