Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Беш ташаббус олимпиадаси» спорт мусобақаларига кўрилаётган тайёргарлик таҳлил қилинди

2023-03-25 | Спорт

Бугун «Беш ташаббус олимпиадаси» спорт мусобақаларига кўрилаётган тайёргарлик муҳокама қилинди. 

Видеоконференция орқали ўтказилган йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимларидан масъуллар иштирок этишди.

Йиғилишни Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адкҳам Икрамов олиб борди. Шунингдек, йиғилишда вазирни биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, вазир ўринбосари Дурдона Раҳимова ва Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилноза Каттахановалар иштирок этишди.

Йиғилишда апрель ойидан бошлаб старт оладиган «Беш ташаббус олимпиадаси» спорт мусобақаларида ёшлар қамровини ошириш, мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш, ғолиб ва совриндорларни тақдирлашда камчиликларга йўл қўймаслик бўйича топшириқлар берилди.

Маълумот учун, апрель, май, июнь ойларида «Ёшлар рақс фестивали» танлови, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштиришга қаратилган гимнастрада, қувноқ стартлар, енгил атлетика, мини-футбол, стол тенниси, шашка, футбол, стрбитбол, воркоут бўйича республика спорт мусобақалари «Ёшлар кубоги» киберспорт мусобақалари ҳамда илк маротаба ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган тикувчилик, сартарошлик, ошпазлик, қандолатчилик, ҳунармандчилик танловлари ўтказилади! Аризалар beshtashabbus.uz сайти орқали қабул қилинмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг олдинги мавсумида қарийб 6,2 млндан ортиқ ёшларни қамраб олди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться