Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пахтачилик кенгаши чигит экиш ишларини мониторинг қилмоқда

2023-03-24 | Таълим

Бугун Президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши раиси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Пахтачилик кенгаши ва 13 та туман ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида далаларда чигит экиш ҳолатини ўрганиш мақсадида Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги қатор объектларни кўздан кечирди.

Кенгаш ва ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб тумандаги «ТСТ agro cluster» МЧЖга қарашли пахта қабул қилиш пункти ҳудудида жойлашган уруғлик чигитларни туксизлантириш ва дорилаш цехида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Уруғлик материали тайёрлаш, чигитларни дорилаш ҳолати, дала майдонларига етказиб бериш тартиби ўрганилди. Бунда уруғлик цехида 5 та пахта навига ишлов берилаётгани танқид қилиниб, жараённи уруғлик чигити қайта ишлашнинг стандарт талабларига мувофиқлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Бевосита далаларга экишга тайёрлаб қўйилган чигитлар ўрганилганида, улар таркибиди сифатсиз уруғлар мавжудлиги, уруғ материалининг ҳажми турлича экани аниқланди ва сифатсиз чигитларни олиб ташлаш ҳамда сифатли чигитларни экиш бўйича топшириқлар берилди.

Кластер пахта далаларининг жорий ҳолати ва айни пайтда чигит экилаётган пахта майдонлари ҳам ўрганилди. Хусусан, намунавий майдон сифатида алоҳида танлаб олинган контурда юқори ҳосилдорликни таъминлашга оид кўрилаётган агротехник тадбирлар, пахтачиликда янги тизимни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги муҳокама этилди.

Шунингдек, ташриф давомида далалар четида фойдаланилмаётган майдонларга турли қишлоқ хўжалиги экинлари – ошқовоқ, тут, узум кўчатларини етиштириш ҳолати ўрганилди. Бу ишларни кенгайтириш, уларни зарур агро-техник тадбирлар доирасида экиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться