Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тинчлик, инсонийлик, меҳр ва мурувват маҳалладан бошланади

2023-03-22 | Жамият

Маҳалла - аҳиллик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат маскани. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан йўллаган табриги соҳа ривожига эътиборнинг амалий ифодасидир.

Сана муносабати билан пойтахтимизда тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳридаги маҳаллаларнинг фаоллари, раислари, секторлар мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари, нуронийлар таклиф этилди.

Тантанали тадбирда улкан монитор орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табриги ўқиб эшиттирилди.

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев, Тошкент шахар ҳокимининг маслаҳатчиси Рустам Калонов Маҳалла тизими ходимлари куни Наврўз айёмига ҳамоҳанг тарзда нишонланаётганини, ушбу тизим давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида эканини таъкидлади.

Ушбу байрам муносабати билан мамлакат раҳбарининг "Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида"ги

фармони қабул қилинди. Унга кўра маҳаллалар ҳаётида жонбозлик кўрсатаётган бир гуруҳ фаолларга Ватанимизнинг орден ва медалларини Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов топширди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Тошкент шаҳридаги маҳалла тизими ходимларининг 46 нафарига "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонини топширди.

Бугун маҳаллаларни обод қилиш, уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш борасида катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. 2022 йилда "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" ва бошқа дастурлар доирасида бюджетдан ажратилган қарийб 27 триллион маблағ ҳисобидан 4 мингта маҳаллада кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди. Юзлаб мактаб, боғча, тиббиёт масканлари қурилди. Электр энергияси, ичимлик суви, табиий газ, иссиқлик таъминоти, йўл ва транспорт тизимлари фаолияти яхшиланди. 2023 йил - "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да ушбу мақсадлар учун яна 5 минг 800 та маҳаллага 30 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

Юртдошларимизнинг ижтимоий фаоллиги, ўз маҳалласи, эл-юрт тақдирига, келажагига дахлдорлик ҳисси тобора ортиб бормоқда. Бу борада "Ташаббуси бюджет" дастурининг жорий этилгани муҳим аҳамият касб этади. Дастур бўйича илгари сурилаётган таклифлар асосида аҳоли ҳаётига доир масалалар ўз вақтида ва самарали ҳал этилмоқда.

- 90-йиллар билан ҳозирги маҳаллалар ҳаётида катта фарқ бор, - деди "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби, Яккасарой тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Толиб Сайфуллаев.- Илгари маҳалла раисининг 8 та вазифаси бўлса, кейинчалик улар 214 тани ташкил этди. Лекин бу вазифаларни маҳалла раиси суткалаб уйига бормай ишласа ҳам бажариши мушкул эди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳалла профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси, маҳаллада хотин-қизлар фаоли каби кўмакчиларнинг иши йўлга қўйилгани бу вазифалар ижросида анча енгилликлар яратмоқда. Эндиликда маҳалла раислари асосан маънавий-маърифий юмушлар билан машғул.

- Маҳалламизда 6173 нафар аҳоли истиқомат этади, - деди иккинчи даражали "Соғлом авлод учун" ордени соҳибаси, Сергели туманидаги "Бирдамлик" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ўктамхон Алматова.- Фаолиятимизда "мактаб-маҳалла-оила" ҳамкорлигини кучайтиришга эътибор қаратмоқдамиз. Негаки, бугун ёш авлоднинг тарбияси ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир.

Тантанада санъат усталари ижроси ва ёшлар иштирокида Ватан, Наврўз, юртимиздаги тинчлик, меҳр ва оқибатни тараннум этувчи катта концерт дастури намойиш этилди.

Назокат Усмонова

Манба: ЎзА

Поделиться